Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Янг 40 ёшида фаолиятини якунлашини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва «Астон Вилла» клубларининг собиқ ҳимоячиси Эшли Янг фаолиятини якунлашини маълум қилди. Ҳозирда «Ипсвич» шарафини ҳимоя қилаётган 40 ёшли футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Чемпионшипнинг сўнгги тури доирасида шанба куни КПРга қарши бўладиган ўйин унинг фаолиятидаги охиргиси бўлишини хабар қилди.

«Бу болалигимда фақат орзу қилишим мумкин бўлган саёҳат эди. Аммо ҳар қандай орзунинг ниҳояси бўлади ва шанба кунги баҳс менинг профессионал фаолиятимдаги сўнггиси бўлиши мумкин. 23 йил — ва мана финал! Давоми ҳали олдинда», — деб ёзди Янг.

Эшли Янг «Манчестер Юнайтед» таркибида Англия чемпиони, Европа лигаси ғолиби, Англия кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган, шунингдек, «Интер» сафида «скудетто»ни (Италия чемпионлигини) қўлга киритган.

Киритилди: 15:38, 30.04.2026.
Ўқилди: 255 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик