Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

«Бернли» АПЛдан тушиб кетгач, бош мураббий билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Скотт Паркер томонларнинг ўзаро келишувига кўра «Бернли» бош мураббийи лавозимини тарк этди, дея хабар берди клуб матбуот хизмати.

«Ўтган ҳафтада клубнинг Премьер-лигадан тушиб кетиши тасдиқлангач, Паркер ва директорлар кенгаши музокаралар ўтказишди ва унинг «Терф Мур»даги фаолиятини якунлаш бўйича ўзаро келишувга эришилди.

Паркер ўз фаолияти давомида «Бернли»ни 2024/25 йилги рекорд даражадаги мавсум сари бошлаб борди ва жамоанинг Чемпионшипдан Премьер-лигага чиқишини таъминлади. Ўша мавсумда жамоа 33 та ўйинда мағлубиятсиз серия қайд этган ва 30 бор ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган эди.

Клуб Скоттга профессионаллиги, фидойилиги ва қўшган ҳиссаси учун самимий миннатдорчилик билдиради. У «Бернли» билан боғлиқ бўлган барчанинг ҳурмати ва ташаккури билан кетмоқда.

Майк Жексон мавжуд мураббийлар штаби кўмагида, Премьер-лиганинг қолган тўртта ўйинида, жумладан, жума куни «Лидс Юнайтед»га қарши сафардаги баҳсда вақтинчалик жамоани бошқариб туради. 2026/27 йилги мавсум олдидан янги доимий бош мураббийни тайинлаш жараёни бошланди», — дейилади «Бернли» баёнотида.

«Челси» ва «Тоттенхэм» клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Паркер «Бернли»ни 2024 йилдан бери бошқариб келаётган эди. Ҳозирда жамоа Премьер-лигада 34 ўйиндан кейин 20 очко тўплаган ҳолда 19-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 15:44, 30.04.2026.
Ўқилди: 211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик