Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Саттон: «Арсенал»га қарши ишлади»

Баҳо:
+2 | -

«Челси»нинг собиқ ҳужумчиси Крис Саттон Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги «Атлетико»га қарши ўйинда (1:1) ҳакамлар «Арсенал»га нисбатан адолатсизлик қилганини таъкидлади.

Учрашувнинг 56-дақиқасида бош ҳакам Данни Маккели «тўпчилар» ҳимоячиси Бен Уайтнинг қўли билан ўйнагани учун пенальти белгилади. 81-дақиқада эса ҳакам видеотакрорни кўриб чиққач, Мадрид клуби жарима майдончасида Давид Ганцко ва Эберечи Эзе ўртасидаги контактдан сўнг белгилаган 11 метрлик жарима зарбасини бекор қилди.

«Арсенал»ни шунчаки талаб кетишди. Одамлар ким муносиброқ экани ҳақида баҳслашиши мумкин, лекин ўйинни кўрган ҳар бир киши «Арсенал» ўзини қандай кўрсатгани, уларга нима етмагани ва нималарни қила олишмагани ҳақида гапириши мумкин...

«Арсенал»да кейинги ҳафта «Эмирейтс»даги ўйинга жуда қулай устунлик билан бориш имконияти бор эди, лекин энди улар катта ҳажмдаги ишни бажаришларига тўғри келади. Менимча, бу уларга нисбатан адолатсизлик бўлди, мен ҳақиқатан ҳам шундай деб ҳисоблайман. Улар ўзларига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлинганини ҳис қилишмоқда ва бундан жабр кўришди», — деди Саттон.

Киритилди: 15:54, 30.04.2026.
Ўқилди: 204 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик