Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Эрон терма жамоаси делегацияси Канадага киритилмади

Баҳо:
+ | -2

Эрон делегацияси Канаданинг Ванкувер шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро футбол федерацияси (FIFA) конгрессида иштирок этмайди. Бу ҳақда Reuters нашри Эроннинг Tasnim ахборот агентлигига таяниб хабар берди.

Канада Ташқи ишлар вазири Анита Ананднинг маълум қилишича, делегация аъзоларининг мамлакатга кириш рухсатномаси бекор қилинган.

“Менда бу борада тўлиқ маълумот йўқ, аммо тушунишимча, рухсатнома бекор қилинган. Бу атайлаб қилинмаган, вазият бўйича аниқроқ изоҳ бериш ҳуқуқини тегишли вазирга қолдираман”, деди Канада ТИВ раҳбари.

Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Таж ва бош котиб Ҳедаят Момбейни ОФК ҳамда FIFA конгрессларида қатнашиш учун Канадага етиб келган эди. Бироқ делегация вакиллари Торонто аэропортида иммиграция хизмати ходимларининг “нопрофессионал ҳаракатлари”га дуч келганликларини билдиришган.
Канада ҳукумати мазкур ҳолат юзасидан ўзининг расмий позициясини маълум қилди:

“Махфийлик қонунчилиги туфайли алоҳида ҳолатлар бўйича изоҳ бера олмасак-да, ҳукуматнинг позицияси аниқ: Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGS) расмийларининг Канадага кириши тақиқланган. Биз IRGS’ни жавобгарликка тортиш, канадаликлар хавфсизлигини таъминлаш ва иммиграция тизими яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича қатъий чоралар кўришда давом этамиз”.

Канаданинг Жамоат хавфсизлиги вазири Гари Анандасангари ҳам Инқилобий гвардия аъзолари мамлакатда хуш кўрилмаслигини таъкидлаган.

Шунингдек, Раоул Валленберг номидаги Инсон ҳуқуқлари маркази Меҳди Тажга махсус рухсатнома берилганини танқид остига олиб, бу қарор Канада ҳукуматининг IRGS’га қарши курашиш ваъдаларига зид эканини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 2026-йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Мусобақа доирасида Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги ўйинларини 15 июнь куни Лос Анжелесда Янги Зеландияга қарши баҳс билан бошлайди. Шундан сўнг, жамоа 21 июнь куни яна ўша шаҳарда Бельгия термаси билан баҳслашса, 26 июнь куни Сиэтл шаҳрида Миср терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:55, 30.04.2026.
Ўқилди: 336 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик