Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Реал" "эл-класико"дан сўнг мураббий иши бўйича жиддий ҳаракат бошлайди

Баҳо:
+ | -

Журналист Хорхе С. Пиконнинг сўзларига кўра, "Реал Мадрид" раҳбарияти мураббийликка номзодлар билан ҳали тўғридан-тўғри музокаралар олиб боргани йўқ.

"Қаймоқранглилар" ҳозирча фақат мураббийларнинг яқин атрофидаги инсонлар (вакиллари) билан боғланиб, келишув шартлари ва имкониятларини муҳокама қилишган.

Испания гиганти мавсум якунида Альваро Арбелоанинг ўрнини эгаллайдиган янги мураббийни олиб келиш устида ишламоқда.

Мадридликлар янги бош мураббий борасидаги якуний қарорни 10 май куни бўлиб ўтадиган "эл-класико"дан сўнг қабул қилиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, асосий номзодлар сифатида "Бенфика" устози Жозе Моуриньо ва "Ливерпуль"нинг собиқ мураббийи Юрген Клопп кўрилмоқда. Шу билан бирга, "Қаймоқранглилар" матбуотда ҳали номи чиқмаган бошқа мутахассисларни ҳам кузатиб боришмоқда.

Клуб президенти Флорентино Перес жамоани қайта қуриш жараёнига бошчилик қилиши учун тажрибали ва муваффақиятларга эришган мураббийни жамоага таклиф қилмоқчи.

Киритилди: 17:33, 30.04.2026.
Ўқилди: 815 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик