Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Майну "МЮ" билан янги узоқ муддатли шартнома имзолаганига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Кобби Майну шартномаси узайтирилиши муносабати билан ўз фикрларини билдириб ўтди. 21 ёшли футболчи билан тузилган янги келишув 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

"Мен шу яқин атрофда тўп тепиб, "Манчестер Юнайтед" ўйинларини томоша қилиб улғайганман. "Олд Траффорд"да ўйнашни ва клубимизнинг шаҳримизга кўрсатаётган таъсирини кўришни орзу қилардим. Академия менга ҳамма нарсани берди, бу йўлда кўплаб инсонлар менга ёрдам беришди ва мен буни ҳеч қачон унутмайман. Ушбу клуб мен ва оилам учун ҳамма нарсани англатади. Манчестерлик эканимдан ва ушбу клуб шарафини ҳимоя қилаётганимдан фахрланаман. Мен бу ерда аллақачон муваффақиятларга эришдим ва янада кўпроғини истайман. Бу ер ҳар доим менинг уйим бўлиб қолади. Менинг клубим", — дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "МЮ" расмий сайти.

Майну "қизил иблислар" таркибида барча мусобақаларда жами 98 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, унинг ҳисобида 13 та сариқ карточка бор. Майну "МЮ" билан биргаликда Англия Кубоги ва Англия Лига Кубоги ғолибига айланган.

Киритилди: 18:12, 30.04.2026.
Ўқилди: 746 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик