Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Осиёда илк бор: "Челси" ва "Милан" Жакартада тарихий баҳс ўтказади

Баҳо:
+ | -

Шу ёзда "Челси" жамоаси Индонезияга йўл олади ва у ерда "Милан"га қарши тўқнашувда иштирок этади. "Кўклар" Италия гиганти билан 8 август куни Жакартадаги "Гелора Бунг Карно" стадионида тўқнаш келишади. Бу Европанинг ушбу икки гранди ўртасида Осиё заминида бўлиб ўтадиган илк тарихий учрашув сифатида қайд этилади.

Ушбу баҳс ҳар икки клубнинг 2026 йилги мавсумолди турнесининг муҳим қисми ҳисобланади. Мураббийлар алмашинуви ва омадсиз кечган 2025/26 йилги Премьер-лига мавсумидан сўнг, бу ўйин "Челси" учун янги мавсум олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтайди.

"Милан" эса тахминан 40 миллионга яқин ишқибозга эга бўлган Индонезиядаги маҳаллий мухлислар билан дийдорлашиш учун Жакартага қайтмоқда. "Россонерилар" айни дамда А Серияда учинчи ўринда боришмоқда ва иккинчи поғонадаги "Наполи"дан бор-йўғи икки очко ортда қолишмоқда.

Бу баҳс "Челси"нинг Сидней ва Гонконг каби шаҳарларда режалаштирилган ёзги турнесининг якуний нуқталаридан бири бўлади.

Киритилди: 18:24, 30.04.2026.
Ўқилди: 1081 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик