Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Спаллетти "Сити" юлдузига қўнғироқ қилди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти "Манчестер Сити" сардорини шу ёзда "кекса синьора" сафига қўшилишга кўндириш учун у билан суҳбат ўтказди.

Италиянинг машҳур La Gazzetta dello Sport нашри манбаларига кўра, "бьянконерилар" устози Бернарду Силва билан телефон орқали мулоқотда клуб лойиҳасини муҳокама қилиш имконига эга бўлган. Тажрибали португалиялик ярим ҳимоячининг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси шу мавсум охирида якунига етишини инобатга олсак, у жамоасини ўзгартириши мумкин.

Жорий мавсумда 31 ёшли Бернарду Силва "Манчестер Сити" либосида барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. У умумий ҳисобда "горожанлар" сафида ўтказилган 454 та учрашувда 76 та гол ва 77 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Киритилди: 18:32, 30.04.2026.
Ўқилди: 1332 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик