Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

АПЛнинг икки топ-клуби «Реал»нинг етакчи ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

АПЛнинг икки етакчи клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда.

CaughtOffside нашри манбаларига кўра, «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» вакиллари Орельен Тчуамени атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Қайд этилишича, 26 ёшли француз футболчисининг «Реал»даги келажаги ҳозирча ноаниқ бўлиб қолмоқда. Бунга сабаб — келаси мавсумда «қаймоқранглар»ни ким бошқариши ҳали аниқ эмаслиги.

Ушбу мавсумда Орельен Тчуамени «Реал» сафида барча мусобақаларда 45 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол ва 2 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt порталига кўра, унинг бозордаги трансфер қиймати 75 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Манба: ua-football.com
Киритилди: 22:37, 30.04.2026.
Ўқилди: 2677 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик