«Ювентус» посбони Маттиа Перин жорий мавсум якунланганидан сўнг жамоасини ўзгартириш ниятида.
33 ёшли футболчи захира дарвозабони ролидан норози — у мунтазам равишда майдонга тушишни хоҳлайди. Инсайдер Николо Скиранинг маълумотига кўра, айнан шу сабабли дарвозабор мавсумлар оралиғида «кекса синьора» сафини тарк этишга қарор қилган.
Маттиа Перин жорий мавсумда «Ювентус» сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан жами 16 та тўп олиб чиқди ва 4 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Италиялик посбоннинг Турин гранди билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ўрталарида якунига этади. Transfermarkt портали уни 2 миллион еврога баҳолаган.













