Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона

Испания депутатлари Ла Лиганинг ҳаракатларидан норози

Баҳо:
+ | -

Испания Конгресси депутатлари Ла Лиганинг қароқчиликка қарши кураши сабабли сайтларнинг оммавий равишда блокланиши муаммосига муносабат билдиришни бошладилар. Democrata порталининг хабар беришича, бундай блоклашлар кўпинча нафақат ноқонуний ресурсларга, балки оддий ва қонуний ишлайдиган сервисларга ҳам таъсир қилмоқда.

Парламент комиссияси IP-манзилларни «фарқламасдан» блоклашни тақиқлаш ва учинчи томонлар учун келиб чиқадиган оқибатларни ҳисобга олишни таклиф қилувчи ташаббусни маъқуллади. Шунингдек, қароқчиликка қарши чоралар янада аниқроқ бўлиши ва легал сайтларга зарар етказмаслиги учун Европанинг рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.

Аввалроқ, Испанияда ушбу блоклашлар туфайли баъзи фойдали хизматлар, жумладан, транспорт иловалари ва турли касалликларга чалинган инсонларга ёрдам бериш тизимлари ишламай қолган эди. Депутатлар Испания чемпионатининг ноқонуний трансляцияларига қарши курашиш зарурлигини, бироқ бу ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқаларга зарар етказиш эвазига бўлмаслиги кераклигини таъкидламоқдалар.

Киритилди: 09:30, 01.05.2026.
Ўқилди: 257 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик