Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Фабрицио Романо Гильермо Очоанинг мундиалдаги иштироки ва фаолиятини тугатиши ҳақида хабар берди

Баҳо:
+ | -

Мексика футболи афсонаси, дарвозабон Гильермо Очоа жаҳон чемпионатида иштирок этади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

Шунингдек, Романонинг таъкидлашича, Очоа турнир якунланганидан сўнг ҳам халқаро, ҳам клуб даражасида фаолиятини якунлайди. Агар кутилмаган ҳолатлар юз бермаса, мексикалик посбон ўз фаолиятидаги олтинчи жаҳон чемпионатида майдонга тушади ва бу борада Криштиану Роналду ҳамда Лионель Мессининг натижасини такрорлайди. Ҳозирда жами 8 нафар футболчи ҳисобида 5 тадан мундиалда иштирок этиш кўрсаткичи мавжуд.

Очоа 2014, 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатларида асосий дарвозабон бўлган бўлса, яна иккита турнирда захирада қолган эди. Ўз вақтида «Америка», «Малага» ва «Аяччо» каби клублардаги ўйинлари билан танилган футболчи ҳозирда Кипрнинг АЕЛ жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Киритилди: 11:03, 01.05.2026.
Ўқилди: 476 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9216]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3868]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3728]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2494]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2189]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1908]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1657]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1575]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1549]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик