Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

«Барселона» Рафинья ёки Фермин Лопесни сотишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Рафинья Диаснинг сотилишини истисно этмаяпти.

Diario Sport нашрининг таъкидлашича, каталонияликлар ҳозирги таркиб билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш қийинлигини тушуниб туришибди. Жамоага марказий ҳимоя ва ҳужум чизиғини кучайтириш сув ва ҳаводек зарур, бироқ бунинг учун амалдаги футболчилардан айрилишга тўғри келади.

Аввалроқ Алекс Бальде, Жюль Кунде ёки Марк Касадо жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар берилган эди. Аммо уларнинг трансфери бўйича келишувга эришилмаса, «блауграна» кескинроқ чораларга қўл уради.

Шундай вариантлардан бири — Рафиньяни сотиш. Бразилиялик футболчи жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланса-да, агар унинг ўзи рози бўлса, трансфер амалга ошиши мумкин. Яна бир эҳтимолий йўл эса Фермин Лопеснинг сотилишидир.

Киритилди: 11:35, 01.05.2026.
Ўқилди: 6179 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик