Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Арбелоа билан уришиб қолган юлдуз энди «Реал»да ўйнамайди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос, афтидан, жамоадаги сўнгги ойларини ўтказмоқда. 29 ёшли футболчи бош мураббий Альваро Арбелоа билан айтишиб қолган. Marca нашрининг хабар беришича, ярим ҳимоячи жамоадошларига мураббийдан уни ҳеч қандай масалада безовта қилмасликни сўраганини тан олган.

Агар кутилмаган бурилиш юз бермаса, футболчи «қаймоқранглилар» сафида бошқа майдонга тушмайди ва ёзда жамоани тарк этади. Аввалроқ Арбелоа Себальосни Ла Лига доирасидаги «Бетис»га қарши ўйин қайдномасига киритмаган эди. Тахмин қилинаётган низо ҳақидаги тўғридан-тўғри берилган саволга мураббий анча мавҳум жавоб қайтарди ва бу билан миш-мишларни янада авж олдирди.

Киритилди: 13:25, 01.05.2026.
Ўқилди: 5687 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик