Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Гонсало Гарсия фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Реал Мадрид» ҳужумчиси Гонсало Гарсияга даъвогарлик қилмоқда. «Арилар»нинг ҳужумчига бўлган қизиқиши ҳақида аввалроқ Испания манбалари хабар берган эди, энди эса бу маълумот Германия томонидан ҳам тасдиқланмоқда.

Машҳур инсайдер Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, Дортмунд клуби Гарсияни ўз шорт-листига киритган. Ушбу рўйхатдан, шунингдек, «Хоффенхайм» аъзоси Фисник Асллани ва «Брюгге» вакили Николо Тресольди ҳам жой олган. Шунга қарамай, ҳозирги вақтда «қаймоқранглилар» ўйинчиси бўйича расмий музокаралар олиб борилмаяпти.

Гонсало Гарсия жорий мавсумда «Реал» сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали 22 ёшли футболчининг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:42, 01.05.2026.
Ўқилди: 564 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9216]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3868]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3728]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2494]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2189]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1908]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1657]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1575]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1549]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик