«Ювентус» клуби Анджело Штиллернинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, Турин клуби «Штутгарт» ярим ҳимоячиси ҳақида барча зарур маълумотларга эга. Шунингдек, Англиянинг топ-клублари ҳам вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда.
25 ёшли германиялик футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пули 40 миллион еврони ташкил этади. Унинг келажаги борасидаги асосий омил «Штутгарт»нинг Чемпионлар лигасига йўлланма олиши бўлиши мумкин.
Бундеслиганинг жорий мавсумида Штиллер 31 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйди.













