Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона

“Сўнгги видолашув” — Гризманн ЕЧЛ мадҳияси вақтида тескари қараб олганига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Атлетико” клуби етакчиси Антуан Гризманн “Метрополитано”даги ҳиссиётларга бой оқшом ҳақида гапирди ва Чемпионлар Лигаси мадҳияси янграётган вақтда тескари қараб олишининг сабабини тушунтирди.

Франциялик суперюлдуз “Атлетико Мадрид”нинг “Арсенал” билан (1:1) ўйинида энг яхши футболчи бўлди, бироқ у ўзининг ЕЧЛдаги сўнгги уй учрашувида бор эътиборини нафақат майдонга, балки трибунадаги мухлисларга ҳам қаратди.

“Метрополитано”даги сўнгги еврокубок учрашувида Гризманн турнир мадҳияси янграётган вақтда мухлислар томонга ўгирилиб олди. Кейинчалик у буни ушбу турнирдаги сўнгги уй ўйинининг муҳитидан тўлиқ баҳра олишни истагани билан изоҳлади.

“Майдонга тушиб келганимизни эслайман, бу ақл бовар қилмас муҳит эди. Фақатгина улар бизнинг мухлисларимиз бўлгани учун эмас, балки майдонга ёмғир каби ёғилган қоғоз ўрамлари ҳам ҳайратланарли эди. Бу тасвир менинг онгимда, юрагимда муҳрланиб қолди”, дейди ҳужумчи "Атлетико" расмий саҳифасига.

Ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилганига қарамай, Гризманн зарбалари дарвоза устунига теккани ва ҳимоячилар томонидан тўсиб қолинганидан хафа бўл эканини таъкидлади. Шунга қарамай, 35 ёшли футболчи “Эмирейтс” стадионида бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи жавоб ўйини олдидан жамоаси энг керакли паллада учрашувни ўз фойдасига ҳал қила олишини билдирди.

“Менда учта имконият бўлди, лекин дарвозани ишғол қила олмадим. Ишончим комилки, жавоб ўйинида буни уддалайман. Ҳаммамиз ажойиб ишни бажардик ва мақсадга эришиш учун кейинги баҳсда ғалаба қозониш жуда муҳим”, деди у.

Учрашув икки хил кўриниш олди: “Атлетико” ўйин бошида қийналди, аммо танаффусдан сўнг устунликни қўлга олди. Гризманнинг таъкидлашича, мураббийлар штаби томонидан киритилган тактик ўзгаришлар Микель Артета бошчилигидаги “Арсенал”га қарши ўйинда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

Маълумот учун, Гризманн “Атлетико” сафида барча турнирлар доирасида жами 495 та ўйинда майдонга тушиб, 212 та гол ва 98 та голли узатма муаллифига айланган. 35 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали франциялик форварднинг бозор қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:46, 01.05.2026.
Ўқилди: 343 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик