Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Рамуш Италия грандига ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» шарафини ҳимоя қилаётган португалиялик ҳужумчи Гонсалу Рамуш Италия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.

Машҳур журналист Жанлука ди Марцио берган маълумотларга кўра, ҳужумчининг хизматлари «Ювентус» ва «Милан» клубларига таклиф қилинган. Франция жамоаси таркибида Рамуш асосан ротация ўйинчиси ҳисобланади ва майдонда кам вақт олмоқда. Унинг агенти Жорже Мендеш португалиялик футболчи учун фаол равишда янги клуб изламоқда.

Миш-мишларга кўра, Рамушга шунингдек «Барселона» ва «Ньюкасл» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда 24 ёшли ҳужумчи барча турнирларда 41 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 12 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали Рамушни 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 20:23, 01.05.2026.
Ўқилди: 736 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик