Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Антони: "Неймар — мен кўрган энг иқтидорли футболчи, у Роналдудан кучли"

Баҳо:
+1 | -

«Бетис» қанот ҳужумчиси Антони ҳозирда «Сантос» шарафини ҳимоя қилаётган машҳур бразилиялик форвард Неймарнинг иқтидорига юқори баҳо берди.

Вингернинг фикрича, Неймар ўйин сифати бўйича Криштиану Роналдудан устун туради.

«Мен учун Неймар — мен кўрган энг иқтидорли футболчи. Мен у билан терма жамоада узоқ вақт бирга бўлдим ва айта оламанки, бу ҳақиқий туғма истеъдод. Ундаги енгиллик одамни ҳайратга солади», — дея Антонининг сўзларини келтирмоқда Globo.

Жорий мавсумда 34 ёшли Неймар 11 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди. Ҳужумчининг «Сантос» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг декабрига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 21:15, 01.05.2026.
Ўқилди: 970 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик