32 ёшли бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, «Наполи» сафида ўйнаётган Лукаку А серияда қолишни истамоқда. Бироқ Италия клубларидан ҳеч бири ҳужумчига жиддий қизиқиш билдирмагани сабабли, унинг вакиллари АПЛ жамоалари билан музокараларни бошлаган. Лукаку аввал Англияда «Челси», «Вест Бромвич», «Эвертон» ва «Манчестер Юнайтед» жамоаларида ўйнаган.
«Наполи» ва Лукаку ўртасидаги келишмовчилик футболчи Бельгия терма жамоаси йиғинида жароҳат олганидан сўнг юзага келган. У Италияга қайтмасдан, индивидуал дастур асосида тикланишни маъқул кўрган. Манбалар таъкидлашича, бу ҳолат неаполликлар раҳбариятининг норозилигига сабаб бўлган.













