Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Рэшфорд «Тоттенхэм»га ўтиши мумкин

Баҳо:
+-1 | -

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси, ҳозирда ижара асосида «Барселона»да тўп тепаётган Маркус Рэшфорд «Тоттенхэм» аъзосига айланиши мумкин, деб хабар бермоқда BBC.

Манба берган маълумотларга кўра, «шпорлар» ҳужумчининг ҳар бир қадамини диққат билан кузатиб боришмоқда ва уни клуб ҳужум чизиғини янгилаш учун потенциал ечим сифатида кўришмоқда. Ушбу келишув фақатгина Лондон жамоаси Англия Премьер-лигасидаги ўрнини сақлаб қолган тақдирда амалга ошиши мумкин, чунки бу йирик харидларни амалга ошириш учун зарур шарт ҳисобланади. Айни дамда клуб турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.

Эътиборли жиҳати шундаки, апрель ойи охирида инсайдер Николо Скира ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Рэшфорд «кўк-анорранглилар» билан 2030 йилгача мўлжалланган тўлақонли шартнома борасида келишиб олганини маълум қилган эди. Шунга қарамай, бу «Тоттенхэм»ни тўхтатиб қолмаяпти ва фақат бир ҳолатда — агар жамоа Чемпионшипга тушиб кетсагина, ўйинчини сотиб олиш бўйича таклиф юборилмайди.

Киритилди: 09:31, 02.05.2026.
Ўқилди: 925 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик