"Ливерпуль" етакчиси Муҳаммад Салоҳ "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда (3:1) соннинг орқа қисмидан олган жароҳатини даволашда давом этмоқда.
Liverpool Echo хабарига кўра, 33 ёшли мисрлик юлдуз майдонда индивидуал машғулотларни бошлаган. У яқин кунларда жамоавий машғулотларга қайтиб, мавсум якунидаги ўйинларга тайёр бўлиши кутилмоқда.
Салоҳ жорий мавсумда жами 39 та ўйинда 12 та гол уриб, 9 та голли узатма амалга оширди.













