Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Нодирбек Абдусатторов: “Магнус ўйнашини эшитишим билан ушбу турнирда иштирок этишга рози бўлдим”

Баҳо:
+ | -

Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича нуфузли TEPE Sigeman турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Ўзбекистонлик гроссмейстер илк турда қора доналарда хитойлик гроссмейстер Жу Жинерни 37-юришдаёқ мағлуб этди. Швециядаги мусобақани муваффақиятли бошлаган Нодирбек баҳсдан кейинги интервьюсида ўз стратегияси ва асосий мақсади ҳақида сўзлаб берди.

“Рақибимнинг ўйинларини ўрганиб чиқиб, у асосан e4 юришини танлашини ва бу борада тайёргарлиги кучли эканини билдим. Шунинг учун унга сюрприз қилиш мақсадида Каро-Канн ҳимоясини танладим. Бу у учун кутилмаган бўлди”.

Ўйин давомида Абдусатторов рақибнинг устунлигини йўққа чиқариш учун сипоҳларни алмаштириш тактикасини қўллаган. Якунда рақиб вақт танқислигида қўпол хатога йўл қўйди ва Нодирбек бундан унумли фойдаланиб, ғалабани илиб кетди.

Шунингдек, шахматчимиз сўнгги вақтларда Лондон, Вейк-ан-Зее ва Прага турнирларида кетма-кет чемпионликни қўлга киритганини ва бунинг асосий сири барқарорликда эканини қайд этди:

“Мен шунчаки максимал даражада барқарор ўйнашга ҳаракат қиляпман. Бу йил Grand Chess Tour’да қатнашмаётганим сабабли, бошқа нуфузли турнирларда иштирок этишим керак эди. Мен бу ерга айнан Магнус борлиги учун келишга қарор қилдим. Унинг ўйнашини эшитишим билан иштирок этишга дарҳол рози бўлдим”.

Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов мусобақанинг иккинчи турида америкалик Энди Вудвардга қарши дона суради. 3-турда эса жаҳоннинг 1-рақамли шахматчиси Магнус Карлсен билан баҳс олиб боради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:07, 02.05.2026.
Ўқилди: 971 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6349]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [4809]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4051]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3424]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3173]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3081]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2844]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2822]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2470]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2107]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик