Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Бавария»нинг Бундеслигадаги мағлубиятсиз серияси 13 та ўйинга етди

Баҳо:
+ | -

«Бавария»нинг Бундеслигадаги мағлубиятсиз серияси давом этмоқда.

Бугун Венсан Компани шогирдлари Германия чемпионатининг 32-турида сўнгги поғонада бораётган «Хайденхайм» билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Мюнхенликлар 100-дақиқада рақиб томонидан йўл қўйилган автогол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди.

Мюнхен клуби 24 январдан бери — ўшанда жамоа «Аугсбург»га (1:2) имкониятни бой берган эди — чемпионатда бирор марта мағлуб бўлмади. Ўшандан буён «Бавария» мазкур турнирда 13 та ўйин ўтказиб, 10 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Мюнхен клуби жорий мавсумда Германия чемпионлигини аллақачон нақд қилиб қўйган. Жамоа ҳисобида 83 очко мавжуд.

Киритилди: 20:43, 02.05.2026.
Ўқилди: 608 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик