Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Поль Погба 1084 кунлик танаффусдан сўнг илк бор асосий таркибда майдонга тушди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Поль Погба «Монако»нинг «Мец»га қарши ўйини учун асосий таркибга киритилди (баҳс бир неча дақиқа аввал бошланди). Бу у учун деярли уч йил ичида илк бор асосий таркибда майдонга тушиш бўлди.

Погба охирги марта бирон бир клубнинг асосий таркибида 2023 йилнинг 14 май куни майдонга тушган эди — ўшанда у «Ювентус» сафида «Кремонезе»га қарши ўйнаган. Ўша кундан бери роппа-роса 1083 кун ўтди ва ниҳоят бу воқеа яна такрорланди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда «Монако» Франция чемпионати турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Клуб охирги марта 2017 йилда, таркибида Килиан Мбаппе бўлган вақтда мамлакат чемпионига айланган эди.

Киритилди: 22:16, 02.05.2026.
Ўқилди: 836 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик