«Байер» ўз майдонида Германия Бундеслигасининг 32-тури доирасида «Лейпциг»ни тор-мор этди — 4:1.
Леверкузенликлар сафида Патрик Шик хет-трик қайд этди. Чехиялик ҳужумчи 25, 76 ва 89-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Яна бир гол 45-дақиқада Натан Телла томонидан киритилди. Меҳмонларнинг ягона жавоб голи 80-дақиқада Кристоф Баумгартнер ҳисобига ёзилди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Байер» (58 очко) Бундеслига турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. Бешта ўйиндан иборат ғалабали сериясини давом эттира олмаган «Лейпциг» (62 очко) эса учинчи поғонада қолди.
«БАЙЕР» — «РБ ЛЕЙПЦИГ» — 4:1
Голлар: Патрик Шик 25 (1:0), Натан Телла 45 (2:0), Патрик Шик 76 (3:0), Кристоф Баумгартнер 80 (3:1), Патрик Шик 89 (4:1).
«Байер»: Флеккен, Тапсоба, Андрих, Куанса, Гримальдо, Паласиос, Гарсия (Фернандес, 85), Калбрет (Артур, 77), Телла (Поку, 77), Маза (Тилльман, 85), Шик (Кофане, 90).
«РБ Лейпциг»: Вандервордт, Финкгрефе (Хенрикс, 84), Битшиабу (Люкеба, 46), Орбан, Баку, Баумгартнер, Зайвальд (Уэдраого, 65), Шлагер, Нуса (Груда, 46), Ромуло (Хардер, 65), Диоманде.
Огоҳлантиришлар: Тилльман (86) — Финкгрефе (14), Шлагер (72), Баумгартнер (84).













