Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Бастони «Барселона»га ўтиш учун «Интер»га босим ўтказиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби раҳбарияти келаётган ёзда Алессандро Бастонини йўқотиши мумкинлигини тушуниб турибди. Кўплаб миш-мишларга қараганда, италиялик ҳимоячи ўзини асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида белгилаб олган «Барселона»га ўтишни истамоқда.

Журналист Паскуале Гуарро берган маълумотларга кўра, «нерадзуррилар» раҳбарияти 27 ёшли футболчи тез орада трансфер сўрови билан чиқишини тахмин қилмоқда. Шу тариқа, марказий ҳимоячи «кўк-анорранглилар»нинг ишини осонлаштиради.

Алессандро Бастони 2017 йилдан бери «Интер»га тегишли. Жорий мавсумда футболчи Кристиан Киву жамоаси сафида барча турнирларда 37 та ўйинда иштирок этиб, иккита гол ва олтита голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали ҳимоячининг қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 10:29, 03.05.2026.
Ўқилди: 773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик