Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Артета «Арсенал»нинг турнир жадвалидаги ҳолатига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби устози Микель Артета Англия чемпионатининг 35-тури доирасида «Фулхэм»га қарши кечган уй учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди. «Канонирлар» 3:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритишди.

«Ушбу ғалаба чемпионлик ҳақидаги орзумиз ҳали ҳам тирик эканлигини кўрсатмоқда. Биз бу импульсдан фойдаланишимиз ва олинган энергияни сешанба кунги ўйинга кўчиришимиз керак. Кийиниш хонасидаги муҳитни кузатар эканман, биз тўғри йўналишда кетаётганимизни кўряпман», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтирмоқда The Independent.

Айни дамда «Арсенал» иккинчи ўринда бораётган «Манчестер Сити»дан 6 очкога олдинда, бироқ Хосеп Гвардиола жамоасида захирада иккита ўйин мавжуд. 5 май куни лондонликлар УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида «Атлетико»га қарши жавоб учрашувини ўтказишади.

Киритилди: 12:28, 03.05.2026.
Ўқилди: 563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик