Кириш Регистрация
23/05 21:00 Болонья 3-3 Интер
23/05 23:45 Лацио 2-1 Пиза
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма - Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Дьёкереш: «Ишонишдан ҳеч қачон тўхтамаганмиз ва тўхтамаймиз»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ҳужумчиси Виктор Дьёкереш «Фулхэм»га қарши кечган ғалабали ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди. Англия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган мазкур баҳс 3:0 ҳисобида якунланди ва швециялик форвард дубль қайд этди.

«Менимча, бу ерда ҳам ўйин, ҳам натижа муҳим эди. Биз учрашув тизгинини жуда яхши назорат қилдик. Ҳозирги босқичда биз қолган барча ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак. Бугун яхши ўйнаб, 3 очкони қўлга кирита олишимизни кўрсатдик», — дея ҳужумчининг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports.

«Биз майдонга доим яхши ўйин кўрсатиш ва кўплаб вазиятлар яратишга ишониб тушамиз. Бугун биз буни уддаладик ва ўйиндан завқ олдик. Ишонишдан ҳеч қачон тўхтамаганмиз ва тўхтамаймиз ҳам. Олдинда ҳали ўйинлар кўп, энди навбатдагисига тайёргарлик кўрамиз. Бу ажойиб ҳафта бўлди, жамоа яхши натижаларга эришди. Биз тўғри йўлдамиз ва шу йўлда давом этишимиз керак», — дея қўшимча қилди футболчи.

Айни дамда «Арсенал» 76 очко билан чемпионатда пешқадамлик қилмоқда. «Манчестер Сити» ҳисобида эса 80 очко мавжуд ва «шаҳарликлар»да яна 2 та захира ўйини бор. «Фулхэм» 48 очко билан ўнинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 13:14, 03.05.2026.
Ўқилди: 608 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик