«Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих жамоадоши Леон Горецканинг Мюнхен клубидан кетиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди, футболчи жорий мавсум якунида жамоани тарк этади.
«Айтиш мумкинми, у бу ердаги вақти секин-аста ниҳоясига етаётганини англаб турибди. Бу ҳамма учун, жумладан, мен учун ҳам жуда таъсирли ҳолат. Биз клубда саккиз йилдан бери бирга ўйнаяпмиз — профессионал футболчининг фаолияти тахминан 15 йил давом этишини ҳисобга олсак, бу анча узоқ муддат», — деди Киммих.
Леон Горецка 2018 йилда «Шальке»дан «Бавария»га эркин агент сифатида ўтган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Мюнхен клуби сафида барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.













