Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

«Челси» «Спортинг»нинг 40-50 млн евролик футболчиси учун «МЮ» билан рақобатлашиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари «Спортинг» ҳамда Уругвай терма жамоаси қанот ҳимоячиси Максимилиано Араухони кузатиб боришмоқда. Грантлар 26 ёшли футболчининг жорий мавсум Чемпионлар Лигасидаги ўйинларига юқори баҳо беришган. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, «Спортинг» Араухони камида яна бир мавсум жамоада олиб қолмоқчи. Унинг шартномасида шартномани муддатидан олдин бекор қилиш (товон пули) суммаси 80 миллион евро қилиб белгиланган. Бироқ Португалия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, агар 40-50 миллион евролик таклиф тушса, клуб ҳимоячини сотиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Жорий мавсумда Араухо барча турнирларда 43 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига олтита гол ва тўртта голли узатмани ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, ўйинчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 16:43, 03.05.2026.
Ўқилди: 1183 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик