Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Месси «Интер Майами» кийиниш хонасида жамоадошлари билан жиддий гаплашиб олди

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» ҳимоячиси Йен Фрэй МЛС чемпионати доирасида «Орландо Сити»га қарши кечган баҳсдаги мағлубиятдан сўнг, жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг футболчиларга йўллаган мурожаати ҳақида сўзлаб берди. Месси жамоаси учрашув давомида 3:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, бироқ якунда 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Лео учрашувдаги голлардан бирига муаллифлик қилди.

«Сардоримиз кийиниш хонасида нутқ сўзлади ва очиғини айтганда, бизга кўп нарсаларни тушунтирди. У кейинги ўйин олдидан бизни руҳлантирди ва бундай натижа қабул қилиб бўлмас эканини айтди. Барчамиз унинг фикрига қўшилдик — бу ҳақиқатан ҳам қабул қилиб бўлмас ҳолат ва бундай воқеа бошқа такрорланмаслиги аниқ», — деди Фрэй.

«Интер Майами» 11 ўйиндан сўнг 19 очко жамғарган. Лионель Месси жамоаси Шарқий конференцияда учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 16:50, 03.05.2026.
Ўқилди: 1681 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик