Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Кэррик Муҳаммад Салоҳга бўлган ҳурматини изҳор қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақида ўз фикрларини билдирди. Мисрлик юлдуз жамоалар ўртасидаги бўлажак баҳсни ўтказиб юборади. Учрашув якшанба куни «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтади.

Мерсисайдликлар сафидаги сўнгги мавсумини ўтказаётган Салоҳ жароҳати сабабли ушбу принципиал тўқнашувда иштирок эта олмайди.

«Салоҳнинг йўқлиги биз учун фойдалими? Мен бундай демаган бўлардим, чунки "Ливерпуль"да ажойиб ўйинчилар жуда кўп. Уларнинг таркиби жуда кучли ва у ерда индивидуал маҳоратга эга футболчилар етарлича топилади. Бироқ, шуни тан олиш керакки, Салоҳ шу йиллар давомида энг яхшилардан бири бўлиб келди. У узоқ вақт давомида чемпионатнинг кўрки бўлди ва бу катта ҳурматга лойиқ», — деди Каррик матбуот анжуманида.

«МЮ» ва «Ливерпуль» ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 19:30 да старт олади.

Киритилди: 16:53, 03.05.2026.
Ўқилди: 948 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик