Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

А серия. «Интер» 21-карра Италия чемпионига айланди

Баҳо:
+ | -

«Интер» А Сериянинг 35-турида «Парма»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Италия чемпиони бўлди. Бу «нерадзурри» тарихидаги 21-чемпионлик унвони ҳисобланади.

Учрашувда ҳисобни майдон эгалари ҳужумчиси Маркус Тюрам 45+1-дақиқада очди. Иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян «қора-кўклар»нинг иккинчи голини урди.

Ушбу ғалаба туфайли «Интер» Италия чемпионлигини қўлга киритди. Миланликлар 35 та ўйиндан кейин 82 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда бораётган «Наполи»дан фарқ 12 очкони ташкил этмоқда. «Парма» эса 42 очко билан 12-поғонада жойлашган.

А Серия чемпионликлари сони бўйича «Интер» иккинчи ўринда бормоқда. Рейтингда пешқадам — 36 та совринга эга «Ювентус». «Милан» 19 марта чемпион бўлган, «Женоа»да тўққизта, «Торино», «Болонья» ва «Про Верчелли»да эса етти тадан чемпионлик мавжуд.

Италия — А Серияси, 35-тур
3 май 2026 йил, Милан
«Интер» — «Парма» 2:0
Голлар: Тюрам 45+1, Мхитарян 80.

Манба: championat.com
Киритилди: 05:28, 04.05.2026.
Ўқилди: 1180 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик