Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

«Реал» ҳимоячисидан айрилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Ферлан Менди Ла Лиганинг 34-тури доирасида «Эспаньол»га қарши кечган сафар ўйинида жароҳат олди. Франциялик латераль учрашувнинг 14-дақиқасидаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Испания ОАВ тарқатган хабарга кўра, футболчида мушак жароҳати аниқланган. Ферланнинг қачон сафга қайтиши ҳозирча маълум қилинмаган. Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс «қироллик клуби»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ҳар иккала голни бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Жорий мавсумда Менди жами 9 та ўйинда майдонга тушди ва голли ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади.

Киритилди: 12:13, 04.05.2026.
Ўқилди: 759 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик