Бугун Монакода Европа лигаси гуруҳ босқичига қурьа маросими олдидан турнирнинг сўнгги иштирокчисини аниқлаш учун қурьа ташланган.
Қурьадан олдин УЕФА расмий сайтининг хабар беришича, мусобақада "Фенербахче" ўрнига Кипрнинг АПОЭЛ клуби иштирок этадиган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, "Фенербахче" Туркия чемпионатида келишилган ўйинлар ўтказишда айблангани учун еврокубоклардан четлатилганди.
Шунингдек, худди шу сабаб билан еврокубоклардан мосуво бўлган яна бир турк клуби - "Бешиктош" ўрнига плей-оффда ушбу жамоага ҳар икки ўйинда имкониятни бой берган (1:2, 2:0) Норвегиянинг "Тромсе" жамоаси ҳам Европа лигасида қатнашади.
Европа лигаси гуруҳлари учун қурьа маросими бугун, Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.