Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Ширер Шешконинг «Ливерпуль» дарвозасига қўл билан урган голи ҳақида гапирди

Баҳо:
+2 | -

«Ньюкасл» ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер Беньямин Шешконинг «Ливерпуль» дарвозасига урган голи борасида ўз фикрини билдирди. «Манчестер Юнайтед» футболчиси АПЛнинг 35-тури доирасидаги баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ушбу учрашув унинг жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Зарбадан олдин футболчи тўпга қўли билан енгил тегиб кетгани сабабли, бу гол қизғин баҳсларга сабаб бўлди. IFAB қоидаларига кўра, агар ҳужумчи голни қўли билан урса ёки тўп қўлга текканидан сўнг дарҳол дарвозага йўлланса, ҳатто бу тасодифан содир бўлган бўлса ҳам, гол бекор қилиниши керак. Шунга қарамай, VAR ҳакамлари узоқ давом этган текширувдан сўнг голни инобатга олишга қарор қилишди.

«Мен бундай голлар бекор қилинишини хоҳламайман. Тўғрисини айтсам, қўл билан ўйнаш борасидаги қоидаларни, хусусан, мана шу қоидани ҳам мутлақо мантиқсиз деб ҳисоблайман. Лекин изчиллик ва қоидаларнинг тўғри қўлланиши ҳақида гапирадиган бўлсак, тўп унинг қўлига тегди. Тўп Шешконинг чап қўлига теккани сабабли унинг ҳаракат йўналиши ўзгарганини кўриш мумкин. Бу шунчаки енгил тегиниш эди, аммо агар қоидаларга амал қилинса, бу гол бекор қилиниши керак эди», — дея Ширернинг сўзларини келтиради Daily Star.

Айни дамда «Манчестер Юнайтед» учинчи, «Ливерпуль» эса тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 15:19, 04.05.2026.
Ўқилди: 1226 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик