Кириш Регистрация
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма 1-0 Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм 2-0 Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль 1-1 Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд 2-1 Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм 1-0 Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм 3-0 Лидс
24/05 21:00 Наполи 1-0 Удинезе
24/05 23:45 Верона 0-2 Рома
24/05 23:45 Кремонезе 1-4 Комо
24/05 23:45 Лечче 1-0 Женоа
24/05 23:45 Милан 1-2 Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино - Ювентус

Лаутаро: «Энг яхшисига интилишда давом этиш муҳим»

Баҳо:
+ | -

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес муддатидан олдин қўлга киритилган Скудеттодан кейинги ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

Якшанба куни «нерадзурри» «Парма»ни мағлуб этди (2:0) ва Серия А якунидан 3 тур олдин чемпионликни нақд қилди.

«Илгари айтган гапларим — бу мен ҳис қилган ва ичимда сақлаб келган нарсалар эди. Менга ёқмаган баъзи ҳолатларни кўрдим ва ўйлаганларимни айтдим. Ҳозир биз жуда бахтлимиз. Барча совринларни бой берган мавсумимиздан кейин ҳаммасини янгидан бошлаш осон бўлмади, лекин бугун жуда хурсандман.

Бу биз учун жуда муҳим мақсад эди. Ўтган мавсумдаги воқеаларни ҳисобга олсак, кўпчилик бизни фаворит деб ҳисобламагандир, лекин биз майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам қаттиқ меҳнат қилдик. Кўп йиллардан бери Италия ва Европада ўзимизни кўрсатиб келяпмиз, уч йил ичида икки марта Чемпионлар лигаси финалига чиқдик. Биз шу йўлда давом этишимиз керак, чунки ғалабадан кейинги энг муҳим нарса — энг яхшисига интилишда давом этишдир.

Лигамиздаги рақобатда жамоавий концентрацияни сақлаб қола олдик. Жамоадаги бирдамлик мени ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳайратда қолдирмоқда.

Мураббий янги куч ва иштиёқ олиб келиб, ажойиб ишни амалга оширди. Симоне [Индзаги] билан ўтган ажойиб тўрт йилдан сўнг, эҳтимол, [бой берилган] Чемпионлар лигаси финалидан кейин муҳитни ўзгартириш керак бўлгандир. Киву ҳамма ўзини жамоанинг бир қисми деб ҳисоблаши ва машғулотларда юзида табассум билан қатнашишини таъминлади, бу эса ҳақиқатан ҳам ёрдам берди.

Совринлар турадиган жавонда ҳар доим жой топилади! Бу менинг ва «Интер»нинг менталитети, шунинг учун ушбу футболкани кийиб юрганимдан фахрланаман», — деди Лаутаро DAZN Italia нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 16:30, 04.05.2026.
Ўқилди: 443 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик