Кириш Регистрация

Мурод Муҳамедов олти турга четлатилди

Баҳо:
+ | -

Олий Лига 16-тур доирасидаги «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Қизилқум» (Зарафшон) учрашувида бош ҳакамлик қилган Мурод Муҳамедовга нисбатан чора кўрилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Олий Лига 16-тур ўйинлари доирасида 17 август, шанба куни бўлиб ўтган «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Қизилқум» (Зарафшон) ўйинида бош ҳакам Мурод Муҳамедовнинг ҳаракатлари қониқарсиз баҳога лойиқ топилди.

Ушбу ҳолат бўйича 19 августда ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитасининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис якунига кўра, «Ҳакамларнинг тартиб-интизом Кодекси» 2.3-бандига асосан, Мурод Муҳамедовни олти турга четлатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 13:25, 30.08.2013.
Ўқилди: 5299 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.