Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Кэррик «Манчестер Юнайтед»дан янги шартнома кутмоқда

Баҳо:
+ | -

Майкл Кэррик “Манчестер Юнайтед” билан расмий музокаралар ўтказилишини кутмоқда ва у бош мураббий лавозимига асосий номзодлардан бири бўлиб турибди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Қайд этилишича, “Манчестер Юнайтед” бир нечта номзодлар билан суҳбат ўтказишни режалаштирган. Бу синчковлик билан олиб борилаётган саралаш жараёнининг бир қисмидир. Жамоанинг УЕФА Чемпионлар Лигасига йўлланма олиши бу режага таъсир қилмайди.

Жамоанинг бир қатор етакчи футболчилари, жумладан, Бруно Фернандеш, Матеус Кунья ва Ҳарри Магуайр Кэррикнинг ушбу лавозимда қолиши кераклигини билдирган. Шунингдек, у кейинги мавсум учун футболчилар танлаш бўйича ўтказилаётган йиғилишларда ҳам иштирок этмоқда. Аввалроқ “Манчестер Юнайтед” бу жараёнга Томас Тухельни жалб қилишни режалаштирган эди, бироқ Англия терма жамоаси бош мураббийи шартномасини узайтирди.

Маълумот учун, Кэррик 2026 йилнинг январь ойида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олган эди. Ўтган вақт давомида жамоа АПЛда 14 та ўйин ўтказиб, 10 та ғалаба ва 2 та дурангга эришди. Айни дамда клуб Англия Премьер Лигаси турнир жадвалида 35 ўйиндан сўнг 64 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринни эгаллаб турибди. “Қизил иблислар” келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этишни кафолатлаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:18, 04.05.2026.
Ўқилди: 826 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик