Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Симеоне «Арсенал» билан ўйин олдидан меҳмонхона нега ўзгартирилганига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги «Арсенал»га қарши жавоб ўйини олдидан жамоа тўхташи керак бўлган меҳмонхонани ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда The Touchline нашри X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Испания клуби октябрь ойида «канонирлар» билан бўлган учрашувда тўхтаган меҳмонхонага жойлашиши керак эди. Ўшанда «Атлетико» 0:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учраганди. Симеоне бу борада маълум бир боғлиқликни пайқаб қолди ва сўнгги лаҳзада турар жойни ўзгартиришни талаб қилди. Натижада, футболчилар жойлашиш бошланишига бир неча дақиқа қолганда нарсаларини тезгина йиғиб, бошқа меҳмонхонага кўчиб ўтишга мажбур бўлишди.

Журналистларнинг ушбу қарор сабаби ҳақидаги саволига мураббий: «Янги меҳмонхона арзонроқ», — деб жавоб берди. Симеоне аввалги яшаш жойи билан боғлиқ ҳар қандай ирим-сиримлар ҳақидаги миш-мишларни инкор этди.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» ва «Арсенал» ўртасидаги дастлабки ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган. Жавоб учрашуви бугун, 5 май куни Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 13:31, 05.05.2026.
Ўқилди: 728 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик