Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Ламин Ямал машғулотларга қайтди. Унинг мақсади — Жаҳон чемпионати

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва Испания терма жамоасининг 18 ёшли юлдузи Ламин Ямал жароҳатидан тикланишнинг янги босқичига ўтди. Бу ҳақда Cadena SER нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳужумчи айни дамда клуб қароргоҳида тренажёр залидаги машғулотлар билан бирга, майдонда ҳам индивидуал тарзда ишлашни бошлаган. Футболчи 22 апрель куни «Сельта»га қарши баҳсда тизза ости пайидан жароҳат олиб, мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши аниқ бўлган эди.

Ямалнинг асосий мақсади — июнь ойида Шимолий Америкада бошланадиган Жаҳон чемпионати-2026 турниригача тўлиқ сафга қайтиш.

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте ва «Барселона» шифокорлари футболчининг тикланиш жараёнини эҳтиёткорлик билан назорат қилишмоқда. Режага кўра, Ямал мундиалнинг гуруҳ босқичидаги дастлабки икки ўйинни (Кабо-Верде ва Саудия Арабистонига қарши) ўтказиб юбориши ва учинчи турдаги Уругвайга қарши муҳим баҳсгача 100 фоиз тайёр бўлиши кутилмоқда.

Киритилди: 16:05, 05.05.2026.
Ўқилди: 1409 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик