Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Мерсон «Челси»даги вазиятни умидсиз деб ҳисобламоқда

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг собиқ футболчиси Пол Мерсон «Челси» клубида жорий мавсумда юзага келган ҳолат ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен «Челси» қандай қилиб бундай аҳволга тушиб қолганини тушунолмаяпман ва ростни айтсам, чиқиш йўлини ҳам кўрмаяпман. Ҳатто улар футболчилардан халос бўлишса ҳам, бу молиявий фэйр-плей нуқтаи назаридан қандай кўринишга эга бўлади? Алехандро Гарначо кутилган ишончни оқламади. Улар у учун сарфланган пулларни қайтариб ололмайдилар. Энцо Фернандес эса, чамаси, ўзи «Реал»га ўтишни истаётганга ўхшайди. Демак, у кетмоқчи, лекин у яна бир бор Жаҳон чемпиони бўлмаса, клуб у учун қандай қилиб 100 миллион фунт стерлинг олиши мумкинлигини тасаввур қилолмайман.

Пул қаердан келади? Бу «Челси» учун қандай қилиб иш бериши мумкин? Шунчаки ўтириб олиб, улар бир тўда ўйинчиларни сотишади ва ҳаммасини нолдан бошлашади, деб айтолмайман. Агар улар қўйиб юбормоқчи бўлган футболчилар бўлса, катта эҳтимол билан, кетгани учун уларга товон пули тўлашларига тўғри келади. Бу эса пул дегани. Агар янги ўйинчилар олмоқчи бўлишса, бу ҳам харажат талаб қилади. Улар боши берк кўчага кириб қолишган», — деди Мерсон Sky Sports телеканалига берган интервьюсида.

Ҳозирда «Челси» Англия чемпионати турнир жадвалида 48 очко билан тўққизинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 20:36, 05.05.2026.
Ўқилди: 171 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик