«Бавария» бошқарув кенгаши аъзоси Ули Хёнесс «Штутгарт» бош мураббийи ўз жияни Себастьян Хёнесснинг келажакда Мюнхен клубини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Венсан Компанидан кейинги давр учун гапирадиган бўлсак, Себастьян Хёнесс менда катта ҳурмат уйғотади. Мен ҳақиқатан ҳам унинг иши олдида таъзим қиламан. У қачондир «Бавария» мураббийи бўла оладими? У, ҳар ҳолда, бу лавозимга номзодлардан бири бўлади», — дея Ули Хёнесснинг сўзларидан иқтибос келтиради DAZN.
Себастьян Хёнесс «Штутгарт» жамоасини 2023 йилда қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида жамоа ўтган мавсумда Германия Кубогини қўлга киритди.













