Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Трой Дини: «Кэррик бошқарувидаги «МЮ» Сульшер давридагидан нимаси билан фарқ қилади?»

Баҳо:
+ | -

«Уотфорд» клубининг собиқ футболчиси Трой Дини Майкл Кэррик қўл остидаги «Манчестер Юнайтед» жамоасининг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен ҳалигача уларнинг ўйин услуби қандай эканлигини тушунмаяпман. Улар рақиб ярим майдонида ҳаракат қиладиган агрессив жамоами ёки ҳимояда паст блокда ўтирадиган жамоами? Буни билмайман, чунки ҳар ҳафта уларнинг ўйин услуби ўзгариб бормоқда. Уларнинг иштирокидаги ўйинлар у қадар ажойиб бўлмади. Тўғри, «Арсенал» ва «Манчестер Сити»га қарши яхши ўйин кўрсатишди, лекин барқарорлик йўқ. Биз буни аввал Уле Гуннар Сульшер даврида ҳам кўргандик, у жамоа билан иккинчи ўринни эгаллаган эди. Кейин сиз унга ишониб ишни топширасиз, орадан 18 ой ўтиб эса, жамоани янги босқичга олиб чиқа оладиган мутахассис эмаслиги сабабли уни ишдан бўшатасиз. Кэррик ундан нимаси билан фарқ қилади? Билмайман ва менимча, буни ҳеч ким билмайди», — дея Динининг сўзларидан иқтибос келтиради CBS Sport.

Ҳозирги вақтда «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионати турнир жадвалида 35 турдан сўнг 64 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 20:52, 05.05.2026.
Ўқилди: 266 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик