Кириш Регистрация

Футзал. Ўзбекистон U18 терма жамоаси иккинчи баҳсда Қозоғистонга ютқазди

Баҳо:
+ | -

Туркистон шаҳридаги “Олимпик” спорт мажмуасида бугун Қозоғистон ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Бу галги баҳс биринчисига нисбатан анча шиддатли ва муросасиз руҳда кечди. Афсуски, кескин ва тенг курашлар остида ўтган иккинчи ўйинда ҳам омад майдон эгаларига кулиб боқди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўзларидан бир ёш катта бўлган Қозоғистон терма жамоаси дарвозасини икки бор ишғол қилишга муваффақ бўлди. Чиройли комбинациялар ва голларга бой ўтган учрашув якунида 2:3 ҳисоби қайд этилди. Ёшлар терма жамоамиздан Абдулборий Илёсов ҳамда Азиз Жалолиддиновлар муваффақият қозонишди.

Қўшни мамлакатлар ёшлар терма жамоалари ўртасида кечган ушбу ўртоқлик учрашувлари ҳар икки томон учун ҳам фойдали ва манфаатли бўлди.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 23:36, 05.05.2026.
Ўқилди: 557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик