«Атлетико» жорий мавсумни совринсиз якунлайдиган бўлди.
Бугун Мадрид клуби Чемпионлар лигаси ярим финалининг жавоб учрашувида «Арсенал»га имкониятни бой берди (0:1, биринчи ўйин – 1:1). Бунга қадар Диего Симеоне шогирдлари Ла Лигада чемпионлик имкониятини йўқотган, Испания Кубоги финалида «Реал Сосьедад»га мағлуб бўлган ва мамлакат Суперкубоги ярим финалида «Реал»га енгилиб, мусобақани тарк этган эди.
«Матрасчилар» қаторасига 5 мавсумдан бери бирорта ҳам соврин юта олмаяпти. Жамоа қўлга киритган сўнгги титул 2021 йилга тўғри келади — ўшанда «Атлетико» Испания чемпиони бўлган эди.













