«Арсенал» бир мавсумдаги ғалабалар сони бўйича ўз рекордини такрорлади.
Бугун Микель Артета бошчилигидаги жамоа Чемпионлар лигаси ярим финалининг жавоб учрашувида «Атлетико»дан устун келди (1:0, биринчи ўйин – 1:1).
Жорий мавсумда лондонликлар барча мусобақаларда жами 41 та ғалабага эришиб, клуб тарихидаги энг яхши натижани такрорлашди. «Канонирлар» бунга қадар фақат 1970/71 йилги мавсумдагина шунча ўйинда зафар қучишган эди.













