Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Opta талқинига кўра «Арсенал» АПЛ чемпионлиги учун асосий фаворит деб аталди

Баҳо:
+ | -

Opta статистик компанияси Англия чемпионати якунлари бўйича янгиланган прогнозини тақдим этди. Тегишли маълумотлар компаниянинг расмий сайтида эълон қилинди.

Opta суперкомпьютери томонидан ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, Лондоннинг «Арсенал» клуби 86,35% имконият билан мусобақа фаворити бўлиб турибди. Охирги турда «Эвертон» билан ўйинда очко йўқотган «Манчестер Сити»нинг чемпионлик имконияти эса 13,65% этиб белгиланди.

Микель Артета шогирдлари 35 ўйинда 76 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Пеп Гвардиола жамоасида 71 очко бор ва заҳирада битта ўйин мавжуд. Кейинги ўринда 64 очко билан «Манчестер Юнайтед» бормоқда, бироқ улар аллақачон чемпионлик учун даъвогарлик қила олмайдилар.

Мавсум якунига қадар «Манчестер Сити» «Брентфорд», «Кристал Пэлас», «Борнмут» ва «Астон Вилла» билан куч синашади, шунингдек, клубни Англия Кубоги финалида «Челси»га қарши ўйин кутмоқда.

«Арсенал»ни эса «Вест Хэм», «Бёрнли» ва «Кристал Пэлас»га қарши баҳслар, шу билан бирга АПЛ мавсуми якунланганидан кейин Чемпионлар лигаси финали кутиб турибди.

Киритилди: 15:46, 06.05.2026.
Ўқилди: 228 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик