Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

О′Хара: «Агар АПЛда қолсак, Де Дзерби билан Чемпионлар лигасида ўйнаймиз»

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» собиқ футболчиси Жейми О′Хара Роберто Де Дзерби бошқарувида клуб кейинги мавсумда Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураша олишига ишонмоқда.

Ҳозирда «шпорлар» АПЛ турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди ва хавфли ҳудуддан (жон сақлаб қолиш зонаси) атиги бир очко олдинда.

— Энди бизда ҳақиқий мураббий пайдо бўлди. Бу балки жуда катта баёнот бўлиб туюлар, лекин агар биз Роберто Де Дзерби билан АПЛда қолсак, кейинги мавсумда хавфли жамоага айланамиз ва Чемпионлар лигасига чиқа оламиз.

— Хавфли деганда нимани назарда тутяпсиз?

— Бу дегани, ҳозир тепамизда ҳақиқий мураббий турибди. Менимча, биз Чемпионлар лигасида бўламиз.

— Топ-10 таликдами?

— Топ-10 нима дегани?

— Ҳозир сизлар 17-ўриндасизлар.

— Йўқ, кейинги мавсумда биз Чемпионлар лигасида бўламиз, еврокубокларда ўйнаймиз. Қулоқ солинг, мен буни айтяпман, лекин аввало ўз ўрнимизни сақлаб қолишимиз керак. Келинг, бу ҳақда ҳозирча унутайлик, биз лигада қолишимиз керак, аммо кейин юқорида бўламиз.

— 17-ўриндан кейинги мавсумдаёқ Чемпионлар лигасигами?

— Ҳа, Де Дзерби ҳаммасини тўғри қилади.

— Агар кейинги мавсумда ЕЧЛга фақат 4 та жамоа чиқса-чи?

— АПЛдан доим бешта жамоа чиқади, — дея таъкидлади О′Хара.

Киритилди: 16:25, 06.05.2026.
Ўқилди: 244 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик